Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖОМБОЙДАГИ 28-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ВАҚТИНЧА БОШҚА БИНОГА КЎЧИРИШ ЧОРАСИНИ КЎРИШНИ АЙ

26 ноябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун тунда Жомбой туманидаги 28-умумтаълим мактабига борди. 

1975 йилда ҳашар йўли билан қурилган мазкур мактабнинг бугунги кундаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган. 

photo2021-11-2614-36-48.jpg

Халқ таълими вазири синфхоналарни кўздан кечирар экан қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш мақсадида яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради. 

photo2021-11-2614-36-46-2.jpg

“Биринчи навбатда ўқувчиларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратишимиз зарур. Бино эски бўлганлиги сабабли имкон борича тезроқ болаларни бошқа бинога кўчириб, мактабни инвестиция дастурига киритиш чорасини кўришимиз лозим”,  — дея қайд этди вазир.

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu