Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

16 декабрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги 12- ҳамда 26-мактабида бўлди.

Бахтиёр Саидов 12-мактабда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқитувчилар билан таълим сифатини кўтариш бўйича фикр алмашди. Ҳар бир ўқувчи қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш педагогларнинг асосий бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини, болаларни касбга йўналтириш маҳоратини ошириш масалалари, болаларни комил инсон сифатида тарбиялашда ўқитувчиларнинг масъулияти ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

photo2021-12-1619-09-06.jpg

Мактаб ўқувчилари билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишларини сўради. Таълим муассасасида компьютер синфи ташкил этилиб, ойнаи жаҳон совға қилиниши ҳамда мактабни 2023 йил инвестиция дастурига киритиш бўйича кўрсатмалар берди.

photo2021-12-1619-09-00.jpg

Сўнгра вазир 26-мактабда бўлиб, синфхоналарни кўздан кечирди. Айрим фан кабинетлари таъмирталаб бўлгани боис мактабни 2022 йилда мактабни таъмирлаш заруратини қайд этди. Таъмир вақтида эса ўқувчилар таълим олишини таъминлаш мақсадида вақтинча уларни бошқа мактаб ёки биноларга кўчириш юзасидан маҳаллий ҳокимлик билан фикр алмашди.

photo2021-12-1619-16-47.jpg

Бахтиёр Саидов Сирдарё мактаблари билан яқиндан танишар экан, ўқитувчиларнинг билим савияси ва малакаси ошириш, 7 компетенция бўйича билимларини баҳолаш, таълим сифат-самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu