Сайт тест режимида ишламоқда

ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЗАМОНАВИЙ АДАБИЁТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН АЖРАТИЛАЁТГАН 1 МИЛЛИОН СЎМ ПУЛ МАБЛАҒИ АЖРАТИЛИШ МАСАЛАСИГА ҲУДУДИЙ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ БИРИНЧИ РАҲБАРИ ШАХСАН ЖАВОБГАР ҲИСОБЛАНАДИ

21 декабрь 2021 йил
image

Хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларни сотиб олиши учун 1 млн. сўмдан маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминлаш, шунингдек, уларни харид қилишда асоссиз талаблар қўйилмаслиги юзасидан тегишли чораларни кўришингиз сўралади. Мазкур масалалар бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. 

Халқ таълими вазирлиги ҳудудлардаги чет тили фани ўқитувчилари томонидан марказлашган ҳолда замонавий адабиётларни харид қилиш бўйича коррупциоген ҳолатлар, муайян етказиб берувчи ёки нашриётнинг адабиётларини харид қилишга мажбурлаш бўйича ҳақли мурожаатлар келиб тушган ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu