Сайт тест режимида ишламоқда

«КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

24 декабрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган ютуқларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Конституция – эркинлигимиз кафолати» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Мазкур кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашдир.

photo2021-12-2419-31-30.jpg

Танловнинг ҳудудий босқичларида йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг 14 та ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холисона ва ошкораликда таҳлил этилиб, ўқувчилар томонидан ижодий ишларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг очиб беришга ҳаракат қилинганлиги ва улардаги мустақил фикр юритиш кўникмалари шаклланганлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳар бир иштирокчининг ижодий ишлари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этиб, ўқувчиларда қонунга итоаткорлик каби туйғуларни шаклланганлиги, йилдан-йилга ушбу танловнинг нуфузи ортиб бораётганлиги ҳамда улар кўрик-танловга жуда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этганликлари ҳақида илиқ фикр билдирилди.

photo2021-12-2419-31-21.jpg

Танлов натижаларига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани 31-сонли умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дилбар Куанишбаева 1-ўринни;

Самарқанд вилояти Паяриқ тумани 20-сонли умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ойгул Пардабоева 2-ўринни;

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 2-сонли умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси Сарвиноз Туронова 3-ўринни эгаллади.

123.jpg

Кўрик-танловнинг ғолиблари ва иштирокчилари вазирликнинг 1-2-3-даражали дипломлар ва номинациялар бўйича ғолибларига фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu