Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН “МЕНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИМ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

24 декабрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” республика танлови жорий йилнинг 22-23 декабрь кунлари ўта мазмунли, қизғин бахсларга бой, холисона ва ошкораликда ташкил этилди. 

Танловнинг ҳудудий босқичларида  ғолиб бўлган 14 та жамоаларнинг жами 70 нафар ўқувчиси ўзларининг билимларини амалиётда намойиш этдилар.

Халқ таълими вазирлигининг маданий – маърифий тадбирлар дастурига мувофиқ, танлов иштирокчиларини жорий йилнинг 22 декабрь куни  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 90 нафар ўқувчи ва ўқитувчи “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига бордилар.

Ташриф давомида ўқувчилар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаётлари билан яқиндан танишдилар.

photo2021-12-2410-37-08-2.jpg

Танлов якунига кўра:

I ўрин: Наманган вилоятининг “Адвокат” жамоаси;

II ўрин: Бухоро вилоятининг “Янги Ўзбекистон” жамоаси;

III ўрин: Қашқадарё вилоятининг “Юристлар” жамоаси қўлга киритди.

Қолган ҳудудий жамоалар турли номинациялар ҳамда вазирликнинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu