Сайт тест режимида ишламоқда

МАЛАЙЗИЯ ТАЪЛИМ ВАЗИРИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАЛАРГА ТАЙЁРЛАШ КЕЛИШИБ ОЛИНДИ

23 май 2022 йил
image

Британияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форуми доирасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев  Малайзия таълим вазири Мохд Радзи Мд Жидин билан учрашди.

Учрашув давомида таълим соҳасидаги келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, Ўзбекистон мактабларида таълимни янада такомиллаштириш,тизимдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича икки томон фикри тингланди.

Шунингдек, Малайзия мутахассислари билан ҳамкорликда мамлакатимиз ўқувчиларини халқаро олимпиадаларга тайёрлаш, терма жамоалар йиғилишини биргаликда ўтказиш масалалари бўйича таклифлар берилди.

photo2022-05-2318-11-49.jpg

Учрашув сўнгида Малайзиядан Ўзбекистонга экспертларни жалб этиб, таълим соҳасини ривожлантириш масалаларини ҳамкорликда ҳал этишга келишилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu