Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ПРОФИЛЛИ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАКТАБ ПЕДАГОГЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

27 октябрь 2021 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Профилли меҳнат таълимига йўналтирилган мактабда бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда касб ҳунарга йўналтириш хоналарининг ҳолатини кўздан кечириб, мактаб педагоглари билан суҳбатлашди. 

Суҳбат жараёнида педагоглар томонидан мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ушбу йўналишни ривожлантириш юзасидан таклифлари тингланди.

Шунингдек мазкур мактабни республика касб-ҳунарга йўналтириш борасида иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги кам коэффициэнтли мактабларнинг бирида тажриба-синов шаклида тармоқ мактабини ташкил этиш таклиф этилди. 

Бунинг учун тажриба (пилот) тариқасида Профилли меҳнат таълими мактаби учун алоҳида ўқув дастури, ўқув режаси тайёрлаш, мактабнинг моддий-техник базасини  мустаҳкамлаш ишлари режалаштирилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu