Сайт тест режимида ишламоқда

9 ОЙ ДАВОМИДА ҚАРИЙБ 5 МИНГ НАФАР ПЕДАГОГ ХОДИМ САНАТОРИЯЛАРДА БЕПУЛ ДАМ ОЛДИ

22 октябрь 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»даги Фармонига мувофиқ 2021 йил давомида халқ таълими тизимидаги 5 984 нафар ходимга санаторийда дам олиши учун бепул йўлланма берилиши режага киритилган.

4.png

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Касаба уюшмалари федерация тасарруфидаги 22 та санаторийда 4 702 нафар мактаб ўқитувчилари, директорлар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, методистлар саломатлигини мустаҳкамлади.

photo2021-01-1319-18-16-2-1.jpg

Жумладан, ёз ойлари давомида жами 2 минг нафардан зиёд ўқитувчига санаторийда дам олиш учун бепул йўлланма берилди.

5.png

Мазкур дам олиш санаторийларида ходимлар ошқозон-ичак касалликлари, ортиқча тана вазнининг ошиши (метоболик синдром), қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, ўт қопи, ошқозон яраси, асаб тизими, юрак қон томир, жигар, сурункали буйрак, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва гинекологик, нафас олиш, юқори нафас йўллари ва неврологик, урологик, эндокренологик касалликлар, қон айланиш тизими аъзолари, тери таносил ва бошқа хасталикларни даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажа олди.

6.png

photo2021-01-1319-15-50-2-1.jpg

Шунингдек, касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлимлари ва санаторий маъмурияти томонидан дам олаётган ходимларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилди.

-

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu