Сайт тест режимида ишламоқда

«МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ» ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИДАН

14 май 2022 йил
image

МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ

Қўлга олиб қаламни мадҳ этаман, Юртбошим, 
Қувончдан бошим осмон, кўзда-чи, қувонч ёшим. 
Муҳтожлик йўқ, муҳайё ҳар кун лаганда ошим, 
Менинг Президентимсиз, яшанг, юртим отаси,
Сиз туфайли йўқ асло халқимизнинг ноласи!

Биздаги хотиржамлик қайси юртда бор яна, 
Тинчликка бел боғлаган Юртбошимдир мардона. 
Сизни дуо қиларлар, ҳар ота-ю ҳар она,
Менинг Президентимсиз, яшанг, юртим отаси,
Сиз туфайли йўқ асло халқимизнинг ноласи!

Халқпарварсиз, шу юртда фарзандлар яшар қувноқ, 
Хас ҳам унар гиёҳдек, олтиндир она тупроқ. 
Миллатлар бир оила, яшарлар аҳил-иноқ,
Менинг Президентимсиз, яшанг, юртим отаси,
Сиз туфайли йўқ асло халқимизнинг ноласи!

Осмонўпар бино-ю иморатлар қурдингиз,
Янги Ўзбекистонни нурли йўлга бурдингиз. 
Синовларда қалқондек, марди майдон турдингиз, 
Менинг Президентимсиз, яшанг, юртим отаси, 
Сиз туфайли йўқ асло халқимизнинг ноласи!

Эртаю кеч халқимиз Сизни дуо қилгайдир,
Омад чопгани шу-да, бахтнинг ўзи келгайдир. 
Ҳар кимса ўгитингиз қулоғига илгайдир,
Менинг Президентимсиз, яшанг, юртим отаси, 
Сиз туфайли йўқ асло халқимизнинг ноласи!
 

Мунисабону ТОЖИБОЕВА,
Тошкент вилояти, Бўка туманидаги
2-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси, 
«Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови
республика босқичи иштирокчиси.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu