Сайт тест режимида ишламоқда

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ?

14 май 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди.

Мазкур қарорга кўра фақатгина қуйидаги дунёда тан олинган нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO)),   

Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO)),

Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO)),

Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)),

Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI))

1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (135 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (121,5 млн. сўм);

2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (81 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (67,5 млн. сўм);

3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (54 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (40,5 млн. сўм).

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама оладилар:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 200%;

2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175%;

3-ўрин (бронза медаль) учун – 150%.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu