Сайт тест режимида ишламоқда

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ЎҚУВЧИЛАРГА ШАРОИТЛАРНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ЎРГАНИЛДИ

11 май 2022 йил
image

Аввал хабар берилганидек, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

Масъуллар куни кеча вилоятнинг 4 та туман ва шаҳарларида бўлиб, мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнларининг ташкил этилиши, педагоглар фаолияти билан танишди. Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги 23-сонли, Ўрта Чирчиқ туманидаги 65-сонли, Оҳангарон шаҳридаги 3-сонли, Ангрендаги 7- ва 25-сонли мактаб ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактабларда бўлиб, педагоглар ва юқори синф ўқувчилари билан сухбатлашди.

photo2022-05-1113-06-07.jpg

Жумладан, Оҳангарон шаҳридаги 3-сонли мактабда 11-синф ўқувчилари билан “Вазир дарси” ўтказилиб, математика, кимё, физика каби фанлардан савол-жавоб қилинди. 

Мактабни тамомлаганидан сўнг келажакда эгаллайдиган касблари ҳақида маьлумотлар берилиб, фаровон ҳаётга эришиш, давлатимиз тараққиёти учун кўпроқ касбларга эга бўлиш зарурлиги тушунтирилди. Шу билан бирга, китоб ўқиш орқали тафаккур ва дунёқарашни ўзгартириш, кенгроқ фикрлаш, онгини ривожлантиришга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Педагоглар билан суҳбатда ўқитувчиларнинг жамиятда қадрини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бирга, келажак авлод олдидаги масъулиятини ошириш, мактабни тамомлаган битирувчини маънавий етук, теран фикрга эга, дунёқараши кенг этиб тайёрлаш энг муҳим вазифа эканлиги таъкидланди. Мактабнинг 2 нафар иқтидорли ўқувчисига ноутбук берилди. Бу каби мулоқотлар бошқа мактабларда хам ташкил этилди. 65- ҳамда 3-сонли мактабларга телевизор, 7- ва 25-сонли мактабларга электрон доска тақдим этилди.

Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчиларга шароитларни янада яхшилаш мақсадида келгуси 2023-2026 йилларда Инвестиция дастурларига киритиш белгиланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu