Сайт тест режимида ишламоқда

"АГАР БИЗ БУГУН ЗАРУР ЧОРАЛАРНИ КЎРМАСАК БУТУН ДУНЁ ЁШЛАРИНИНГ ФАРОВОН КЕЛАЖАГИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРАМИЗ"

8 октябрь 2021 йил
image

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба: 

«Пандемия сабабли дунёда 1,6 миллиард бола таълим олиш имкониятини бой бермоқда, бу эса келгусида болаларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Агар биз бугун зарур чораларни кўриб, ушбу муаммоларнинг олдини олмасак, бутун дунё ёшларининг фаровон келажагини қўлдан бой берамиз. COVID-19 пандемиясининг учинчи йили яқинлашар экан, доимий ҳаёт тарзи, таълим олиш, ҳордиқ чиқариш одатларининг бузилиши ҳақида қайғуриш кўплаб болалар ва ёшларда қўрқув, ғазаб ва ўз келажаги учун хавотир ҳисини уйғотади”.

Мактабларда хавфсиз ва соғлом муҳитни яратиш мактаб ўқувчиларининг руҳий касалликларга учраш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Шу муносабат билан, ЮНИСЕФ Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактабда хавфсиз муҳит ва тенгдошлар билан ижобий муносабатни тарғиб қилишга йўналтирилган янги ўқув дастурини ишлаб чиқди.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu