Сайт тест режимида ишламоқда

ENTER ENGINEERING КОМПАНИЯСИ ҲОМИЙЛИГИДА САМАРҚАНДДАГИ 2 ТА МАКТАБ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

6 октябрь 2021 йил
image

Самарқанддаги 46- ва 9-умумтаълим мактабларининг реконструкция ва жиҳозлаш ишларидан сўнг янги, замонавий ва кўркам кўриниш касб этган ҳолда тантанали очилиши шаҳар аҳолиси учун ажойиб совға бўлди.

jpssrojldz541bxgxkvpdqx7nwqm4vva.jpg

Тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов, Enter Engineering Директорлар кенгаши раиси Ўктам Латипов иштирок этди.

Лойиҳага кўра, 46-мактабдаги реконструкция ишлари 2020 йил охирида бошланган бўлиб, мактабнинг ташқи фасад қисми буткул янгиланди, ошхона, Фаоллар зали ва спорт зали қурилди. Синф хоналари интерактив сенсорли доскалар ва планшетлар билан жиҳозланди.

 

Реконструкция ишлари натижасида шинам ва жиҳозланган синфлар сони деярли икки баробар ортгани сабабли ўқув жараёнини бир сменада ташкил этиш имконияти туғилди. Айни пайтда ушбу таълим масканида 1170 нафар ўқувчилар билим олмоқда.

tz9smixuigksmldxttmempzlfrfjezqb.jpg

Жорий йилнинг январь ойида Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим ўрта мактаби Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган таянч мактаби мақомига эга бўлди. Enter Engineering компанияси ёрдамида қисқа вақт ичида ушбу таълим муассасасида таълим шароитини яхшилаш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

 

Лойиҳа доирасида 11 та синф жойлашган ва яроқсиз ҳолга келган ўқув корпуси биноси тўлиқ реконструкция қилинди, кутубхона, фойе, ошхона спорт зали ва кийим алмаштириш хоналари қурилиб, жиҳозланди.

Aйни пайтда 9-Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган ушбу мактабда 1435 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

r3lwxdhl84i7gsieqngxrwyd755bbk.jpg

Ушбу мактабларда яратилган қулай шароитлар Ўзбекистон ёшларининг комилликка эришиши, шахс сифатида шаклланишида таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади.

wwhyal5gajbhjlwtrpcjg7cqpgve8xbr.jpg

Халқ таълими вазирлиги юртимиздаги бошқа компанияларни ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қолади.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu