Сайт тест режимида ишламоқда

ХИТОЙ ЭЛЧИСИ БИЛАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

22 сентябрь 2021 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан учрашди.

Zoom алоқа воситаси орқали бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболли режалари ҳақида сўз борди.
photo2021-09-2214-30-07-2.jpg
Айтиш жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорлик доирасида республика умумтаълим мактабларининг моддий -техник базасини яхшилаш ва модернизациялашга қаратилган инвестиция лойиҳалари ва тадбирлари амалга оширилди. Хусусан Хитойнинг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистондаги мактаблар замонавий ўқув-компьютер синфлари билан жиҳозланиб, ушбу лойиҳанинг 2 фазаси доирасида қўшимча 1300 та компьютер-синфлари юртимизга келтирилиши кўзда тутилмоқда.
photo2021-09-2216-30-54.jpg
Томонлар бугун Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланган бир пайтда Ўзбекистонда хитой тилини ўрганиш, хитой университетларига ўқишга мактаб битирувчиларимизга имкониятларни кенгайтириш йўналиши мос равишда ўсмаётгани ва бу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлигини қайд этди.
photo2021-09-2214-30-08.jpg
Элчи ва вазир ўртасидаги музокаралар чоғида Ўзбекистонда хитой тилини оммалаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, Хитой таълим вазирлиги билан алоқалар ўрнатиш орқали икки давлат ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш, Хитой ОТМ ўзбекистонлик ўқувчилар учун квоталарни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu