Сайт тест режимида ишламоқда

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

20 сентябрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказида Халқ таълими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликда амалга оширилаётган Доха декларациясининг “Адолат учун таълим” ташаббуси доирасида умумтаълим муассасаларининг бошланғич таълим ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган “Зорблар” номли дарс режасининг тақдимоти ва муҳокамасига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

img1925.jpg

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш” бўйича минтақавий бошқармасининг Халқаро дастурлар координатори Кун Маркверинг, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тагаев ҳамда республика умумтаълим муассасаларидан жами 70 нафар бошланғич таълим йўналиши бўйича педагогик фаолият юритаётган малакали ўқитувчилар иштирок этди.

photo2021-09-2011-34-56.jpg

Мазкур тадбир умумтаълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, интернет ва реал ҳаётда ота-она, ўқитувчи ҳамда тенгдошлари билан мулоқотни ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик асосида ташкил этиш, ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш каби кўникмаларни ривожлантириш мақсадида бошланғич таълим педагог ходимларида хорижий тажриба асосида тегишли билим ва кўникмаларни ривожлантиришга қаратилди.

photo2021-09-2011-34-09.jpg

Тадбир якунлари бўйича 70 нафар малакали бошланғич таълим педагог ходимлари Халқ таълими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармасининг махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

photo2021-09-2011-35-07.jpg

Таъкидлаш жоизки, эндиликда “Тренер” мақомига эга бўлган республика бўйича 70 нафар педагог ходим мазкур тадбир давомида эга бўлган билим ва кўникмаларини 2021/2022 ўқув йили давомида ўзи фаолият юритаётган таълим муассасаси бошланғич синф ўқувчилари билан бўлишиб, уларда тегишли ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга қўшимча имкониятга эга бўлдилар.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu