«Эл-юрт умиди» жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича ўтказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кўра «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилган 15 нафар ўқитувчи 12 сентябрь куни Россиянинг Санкт- Петербург шаҳридаги Герцен номидаги педагогика университетига малака оширишга жўнаб кетди.
Халқ таълими вазирлиги барча устозларимизга ушбу курсларни муваффақиятли ўтаб, юртимизга янада юксак малака билан қайтишларини тилаб қолади.