Сайт тест режимида ишламоқда

ҚИСҚАРГАН ДАРСЛАР ЖУРНАЛГА ҚАНДАЙ ҚАЙД ЭТИЛАДИ?

10 январь 2022 йил
image

Cавол: Қисқарган дарслар журналга қандай қайд этилади?

Жавоб: Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқарди. Шу муносабат билан, синф журналларига 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади, шунингдек, фан ўқитувчилари томонидан тақвим-мавзу режада жорий йилнинг 11-22-январь кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 3-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилади ва тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларида қайд этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu