Сайт тест режимида ишламоқда

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА “БАСКЕТБОЛ МАКТАБЛАР ЛИГАСИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

24 февраль 2022 йил
image

Жорий йилнинг 24 февраль куни “Мактаб лигасидан Олимпия ўйинлари ғалабаларигача” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 6-сонли мактаб спорт залида умумтаълим мактаблари ўқувчилар ўртасида “Баскетбол мактаблар лигаси” спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг ҳомийлиги остида ўтказилаётган ушбу мусобақада, Нукус шаҳри 31- сонли мактабининг “Жайхун” жамоаси, 46-сонли мактабининг “Прогресс” жамоаси, Хўжайли тумани 6-сонли мактабининг “Тулпар” жамоаси ҳамда 24-сонли мактабининг “Хожа ели” жамоалари аъзоларидан иборат жами 38 нафар ўқувчи иштирок этди.

photo2022-02-2415-17-12-2.jpg

Мазкур мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг инвестициялар бўйича директори Амур Джалилов, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Муроджон Карабаев, Хўжайли тумани ҳокими ўринбосари Халил Халмуратов, Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти масъуллари ҳамда спорт соҳаси бўйича меҳмонлар иштирок этди.

photo2022-02-2415-17-11-3.jpg

Тадбир давомида, Хўжайли тумани спорт мактаби ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди ва Нукуснинг профессионал баскетбол жамоаси ўзларининг маҳоратларини намойиш этган ҳолда ёшлар учун маҳорат дарслари кўрсатиб берди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Катта спортга йўл мактабдан бошланади” шиори остида ўтказилган онлайн танловида 1-ўринни эгаллаган Нукус тумани 6-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Нурзада Калдибаева ушбу тадбир доирасида тақдирланди.

photo2022-02-2415-17-08-3.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Баскетбол мактаблар лигаси” спорт мусобақаси қолган мактабларда ҳам давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu