Сайт тест режимида ишламоқда

ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИСИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

1 март 2022 йил
image

Жорий йилнинг 1 март куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тожикистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан учрашди.

Икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этиган мазкур учрашувда ўқувчи-ёшларнинг мукаммал билим олиши икки мамлакат учун пировард мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.

photo2022-03-0116-20-00.jpg

Тожикистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ўзбекистондаги тожик мактабларида бўлганлиги ҳамда уларда яратилган шароитлар алоҳида таҳсинга лойиқлигини эътироф этган ҳолда бунинг учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди. Элчи бугун Тожикистон таълим тизимидаги ютуқлар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди. 

Икки томонлар учрашувида мамлакатларимиз тажрибаларни оммалаштириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган ислоҳотлар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu