Сайт тест режимида ишламоқда

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

22 апрель 2022 йил
image


 

Навбатдаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари Коcон туманидаги 6-, 8-, 9-, 11-мактабда олиб борилди. Мазкур мактабларда ўқувчиларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Мактаб биноси, синфхоналар,  ошхона, спорт майдонидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ ишлар режалаштирилди.

photo2022-04-2210-26-50-2.jpgЎрганиш жараёнида вазир таълим масканларидаги ўқувчилар билан суҳбат олиб борди. Суҳбат жараёнида билимли ва ҳозиржавоб ўқувчиларга ноутбук тақдим этди.

photo2022-04-2210-26-48.jpg Бахтиёр Саидов умумтаълим мактабларидан сўнг Қарши шаҳридаги 18-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ҳамда 33-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар билан танишди. Педагогик жамоанинг  мазкур масканлардаги муаммолар бўйича фикрларини тинглади. 

photo2022-04-2210-26-50.jpgКун давомида ўрганиш ишлари олиб борилган таълим муассасалари фаолияти Қарши шаҳар халқ таълими бўлимида муҳокама этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu