Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

21 апрель 2022 йил
image

 

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қашқадарё мактабларида бўлиб, таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб, Бахтиёр Саидов Касби туманидаги 15-мактаб шароитини кўздан кечирди. Таълим масканида билим олаётган ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашди. Мактаб раҳбариятига синф хоналари ва мактаб ҳудудидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини бериб ўтди.

y111.jpg

Сўнгра вазир мазкур тумандаги 53-мактабда бўлиб, юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Уларнинг келгуси орзу-мақсадларини ўрганиб, ўғил-қизлар билимини синовдан ўтказди. Иқтидорли ва билимдон икки нафар ўқувчи қизни ноутбук билан тақдирлади. 

Куннинг иккинчи ярмида Бахтиёр Саидов Косон туманидаги 94-мактабга борди. Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан чизилган суратларни алоҳида эътироф этди. Аълочи ўқувчилардан бирига ноутбук тақдим этиб, китобхон ўғил-қизларга бадиий китоблар тўплами совға қилинди.

y1111.jpgХалқ таълими вазири мактабларда таълим сифатини такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu