Сайт тест режимида ишламоқда

ҚУВАЙТ ЭЛЧИСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮКСАК БАҲОЛАДИ

14 март 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси жаноб Аҳмад Ҳолид ал-Жийрон билан учрашди.

Учрашувда вазир Қувайт давлати элчихонасининг Ўзбекистонда халқ таълимини ривожлантириш сиёсатига бефарқ эмаслигидан мамнунлигини изҳор этди ҳамда халқ таълимида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берди.

Аҳмад Ҳолид ал-Жийрон Ўзбекистонда таълимга бўлган эътиборнинг юқори даражада эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Элчи ушбу учрашувдан асосий мақсади икки мамлакат таълим тизимида узвий ҳамкорлик алоқаларини боғлаш учун мустаҳкам кўприк бўлиш истагида эканлигини таъкидлади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu