Сайт тест режимида ишламоқда

“Табиат инъомлари” танлови ғолиблари жамоатчилик томонидан берилган овозлар сонига қараб аниқланади

19 апрель 2024 йил
image

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Табиат инъомлари" номли онлайн эртаклар видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловда таълим муассасалари томонидан 3 000га яқин видеороликлар юборилган бўлиб, Ишчи гуруҳ томонидан танлов низоми талабларига мос бўлган энг яхши 42 та ижодий ишлар саралаб олинди.

Сараланган видеороликлар танлов низомига кўра Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги танловлари Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида (https://www.facebook.com/uzedutanlov)жамоатчилик томонидан баҳолаш («Нравится» (ёқтириш) белгисини босиш) учун эълон қилинди. Жамоатчилик томонидан энг кўп овоз берилган ижодий ишлар "Табиат инъомлари" танловида ғолиб деб топилади.

Видеороликларга овоз бериш жараёни жорий йилнинг 23 апрель куни соат 18:00 га қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu