Сайт тест режимида ишламоқда

TALIS 2024 тадқиқотларига старт берилди

4 апрель 2024 йил
image

Бугун Республикамиз бўйлаб 210 та умумтаълим мактабида халқаро TALIS 2024 (The Teaching and Learning International Survey) тадқиқоти бошланди.

Айни вақтда тасодифий репрезентативлик тамойили асосида танлаб олинган мазкур мактабларда тадқиқот жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Унда мактаб директорлари ва уларда фаолият юритаётган ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ўрганишга қаратилган мазкур халқаро тадқиқотда иштирокчилар сўровнома тўлдириш орқали белгиланган саволларга жавоб бериб ўтади.

Хусусан, мактаб раҳбариятининг бошқарув фаолияти, ўқитувчиларнинг ўқитиш ва касбий амалиёти, таълим даражаси, мактаб муҳитига қатор йўналишлар доир бўйича иштирокчиларнинг фикрлари инобатга олинади.

Маълумот учун: тадқиқотда дунё бўйлаб 52 та (Ўзбекистон биринчи маротаба) мамлакат қатнашмоқда.

TALIS 2024 тадқиқотлари 18 апрелга қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu