Сайт тест режимида ишламоқда

Педагоглар учун муҳим эслатма

28 март 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сон Қонуни билан педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо ва ушбу маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра, педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этиш, хусусан уларни «Опен Бюджет» лойиҳаси учун овоз беришга мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравараригача бўлган жарима билан жазоланади.

Шунингдек, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu