Сайт тест режимида ишламоқда

Наманганда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида соҳани ривожлантиришга доир йиғилиш бўлиб ўтди

25 март 2024 йил
image

Бугун Наманган вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида соҳани ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудирлари иштирок этди. 

Йиғилиш доирасида туман мудирлари ўз ҳудудидаги таълим сифатини янада яхшилаш бўйича тақдимот қилишди.

Тақдимотларда барча туман мудирларнинг йиллик режалари, амалга оширилаётган ишлар ва  лойиҳалари билан танишилди. 

Шунингдек, учрашув давомида мактабларда жорий этилган янги баҳолаш тизими, мактабгача таълим тизимига қамров даражасини ошириш, ўқитувчиларга тоифа бериш жараёнларини шаффоф ўтказиш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал қилиш ҳақида сўз борди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu