Сайт тест режимида ишламоқда

Асосий олимпиаданинг IV (республика) босқичига старт берилди

25 март 2024 йил
image

Бугун бутун юртимиз бўйлаб олимпиада жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида математика, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили фанларидан, Сурхондарё вилоятида тарих, информатика ва ахборот технологиялари, география, тожик тили фанларидан, Тошкент шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёт, математика, тарих, рус тили ва адабиёти фанларидан Асосий олимпиаданинг IV (республика) босқичи ташкил этилмоқда. Олимпиада натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 562-сон қарорига мувофиқ ғолибликни қўлга киритган фанидан ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал бал бериладиган имтиёзга эга бўлади. Шунингдек, ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозлари белгиланган тартибда пул мукофотлари билан тақдирланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu