Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиқўрғонда янги боғча очилди

20 март 2024 йил
image

Янгиқўрғон туманидаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотининг 120 ўриндан иборат замонавий, кўркам, энг муҳими барча қулайликларга эга бўлган янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур иншоотга 2023 йилги Давлат инвестиция дастури доирасида 4 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада мазкур маҳалладаги 120 нафар 3 – 7 ёшли болани қамраб олиш имкони яратилди. Бунга қадар ушбу боғча 55 ўринда 100 нафарга яқин тарбияланувчиларни тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда, боғчадаги иш ўрни кенгайди. Аввалги болалар сонига яна 61 нафар тарбияланувчи қўшилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu