Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирнинг биринчи ўринбосари Наманганда тадбиркорлар билан учрашди

12 март 2024 йил
image

Наманган вилояти, Давлатобод туманида вилоятдаги таълим сифатини ошириш ва бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вилоятдаги ўқув марказлари раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Мулоқот жараёнида вилоятдаги энг юқори кўрсаткичларга эга ўқув марказларига ҳар бир шаҳар ва тумандан 5 тадан мактабни бириктириш, таълим муассасаларидаги бўш турган синф хоналарида барча шароитларни яратиб бериш, шу ўринда ўқувчиларнинг хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил  жавоблар олинди.

Таъкидлаш жоизки,  34 та тадбиркорлик субъектлари томонидан вилоятдаги 86 та умумтаълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш гуруҳлари ташкил этилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu