Сайт тест режимида ишламоқда

Сурхондарё таълим делегацияси Татаристонда бўлиб қайтди

5 март 2024 йил
image

Президентимизнинг Татаристон Республикасига давлат ташрифи давомида кўплаб йўналишлар қатори таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик келишувларига эришилди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Татаристонга ҳамда Татаристон делегациясининг вилоятимизга ташрифида ҳам мактабгача ва мактаб таълими соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган эди.

Ушбу келишувлар доирасида ўтган ҳафта вилоятимизнинг таълим соҳаси мутасаддилари, директорлар ҳамда малакали ўқитувчилардан иборат делегация Татаристон Республикасида бўлиб қайтди.

Делегация аъзолари Елабуга шаҳридаги «Alabuga» махсус иқтисодий зонасида бўлиб, бу ерда яратилган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёзлар билан танишишди.

“Alabuga Politex” ўқув марказининг илғор тажрибаларини ўрганиш чоғида таълим сифати ва машғулотлар самарадорлиги, ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш масалаларида фикр алмашилиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu