Сайт тест режимида ишламоқда

Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг ҳудудий босқичига старт берилди

27 февраль 2024 йил
image

Бугун Республикамизнинг 14 ҳудудида 7-8-синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар (физика, кимё, биология) олимпиадасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда. 

Айни пайтда  7-8-синф ўқувчилари математика фанидан республикамиз бўйича мактаб ва туман босқичларида муваффақиятли иштирок этган 1480 нафар ёш билимдонлар ўз билимларини синовдан ўтказишмоқда.

Мазкур олимпиаданинг ҳудудий босқичида математика фанидан ҳар бир синф бўйича алоҳида 3 нафардан 1-2-3-ўринни эгаллаган иқтидорли ёшлар май  ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистонда 2-марта ташкил қилиниши кутилаётган ушбу халқаро олимпиада натижаларига кўра жорий йил июл ойида Ҳиндистонда ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро математика мусобоқасида (IMC-2024) иштирок этувчи Ўзбекистон жамоасига номзодлар шакллантирилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu