Сайт тест режимида ишламоқда

ЖОЙЛАРДА ЕТУК МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ВА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА

6 апрель 2022 йил
image

Қашқадарё вилояти ХТБ ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир давомида "Инновация, технология ва стратегия маркази" томонидан ўқувчи-ёшлар учун АКТ соҳасини етук педагог кадрлари сифатида ривожланишларини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизимида ишлаб чиқилган миллий сегментдаги электрон ресурслардан фойдаланиш бўйича семинар–тренинг ўтказилди.

Шунингдек, Халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ОТМ ўртасида “Умумтаълим мактабларини етук малакали кадрлар билан таъминлаш ва электрон таълим ресурсларини жорий этиш” мавзусида ёш педагог ва талабалар давра суҳбати бўлиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu