Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаблар ва олий ўқув юртларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш бўйича зарур вазифалар белгилаб олинди

7 февраль 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда вазир Ҳилола Умарова, университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, Кенгаш аъзолари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вазир Ҳилола Умарова таълим сифатини ошириш ва соҳани билимли ва замонавий фикрлайдиган педагог кадрлар билан таъминлашда мазкур ўқув масканининг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, ўқувчилар ва ота-оналар билан ҳамоҳанг равишда таълим-тарбия олиб борадиган ўқитувчилар жамоасини шакллантиришда бугун олий таълим масканларида талабаларга берилаётган билимнинг долзарб ва муҳим эканлигини тилга олди.

Шу маънода бугунги кунда мактаблар ва олий ўқув юртларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш, сифатли таълим шароитларини яратишда икки бўғиннинг асосий ҳамоҳанг жиҳатлари санаб ўтилди.

Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан педагог кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича педагогика олий таълим муассасалари хусусан, мамлакатдаги энг йирик педагогика олий ўқув юрти бўлган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  университетига ҳам аниқ вазифалар қўйилган.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида университетга катта ишонч билдирилиб, етакчи олий таълим муассасаси этиб белгиланган.

Йиғилиш давомида университет масъулларининг бу борадаги келгуси иш режалари атрофлича муҳокама этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu