Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик ва Миллий гвардия ҳамкорлигида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди

7 февраль 2024 йил
image

Куни кеча Давлатимиз раҳбари бошчилигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда мактаб ўқувчиларининг таълим-тарбия масалаларини узвий ташкил этиш бўйича масъул вазирлик ва ташкилотлар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. 

Шу мақсадда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди.

Бугун Мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова, Миллий гвардия қўмондони, генерал-маёр Рустам Джураев иштирокида мазкур тизим ходимларидан иборат Ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда келтирилган вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. 

Хусусан, ўқувчилар таълим-тарбиясини узвий ташкил этишда ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu