Сайт тест режимида ишламоқда

Долзарб мавзу

8 февраль 2024 йил
image

Куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг асосий мазмун-моҳияти нималардан иборат?

Иккинчи хорижий тилни ўқитиш амалиёти мактабларнинг фақат юқори синф ўқувчилари учун жорий қилинадими ёки кичик синфлардан бошланадими? Жорий қилинаётган ушбу тартибнинг мезонлари қандай?

10-11-синфларда "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" ҳамда "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналишлари бўйича таълим дастурлари жорий қилинади.  Бу одатдаги ўқув режалар билан бир қаторда олиб бориладими ёки юқори синф ўқувчилари учун алоҳида дарс йўналишлари яратиладими?

Мактабда ўқувчиларни турли касбларга тайёрлашда устахоналар ташкил этилиб, "Касбий таълим устаси" лавозими жорий қилинади. Ушбу мутахассисликка кимлар жалб этилади, уларга қандай талаблар қўйилади? Ойлик маоши қай тартибда белгиланади?

“Долзарб мавзу” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур мавзуларга масъуллар томонидан жавоб берилди: https://youtu.be/GjYIsyFAV2k

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu