Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

3 февраль 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва гапириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади;

хорижий тил йўналишида педагоглар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам педагогик фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвали жорий қилинади.

2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади. 

 

2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, франсуз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu