Сайт тест режимида ишламоқда

Сўраган эдингиз...

23 январь 2024 йил
image

Аттестациядан ўтиш нархи қанча, мажбурий аттестациядан ўтаётган педагоглар ҳам пул тўлайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Низомга асосан, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун:

давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирда 340 минг сўм);
pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм);
ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатма: Тўловлар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu