Сайт тест режимида ишламоқда

ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди

15 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди.

Унда Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилоятидан танлаб олинган 11 та  мактабнинг 500 нафардан ортиқ 7-синф ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Ушбу дастур ўқувчиларга:

энергия ва сувдан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради;

бутун мамлакат кўламида қанчалик сув ва энергия тежалиши мумкинлигини кўрсатади.

Таъкидлаш жоиз, бу каби тадбирлар ёшларга энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш, тежаш орқали экологик муаммоларни ечишда ўз ҳиссаларини қўшишларига кўмаклашади.

Лойиҳа доирасида япониялик эксперт Юки Янагида томонидан мазкур тажриба-синов мактабларининг ўқитувчилари учун тренинглар ҳам ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu