Сайт тест режимида ишламоқда

Юртимизда янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият бошламоқда

11 январь 2024 йил
image

Мамлакатимизда замонавий давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони тобора ортиб бормоқда. (https://t.me/mdokanal/10329)

Янги йил бошидан Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳамда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳар бири 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари фаолият бошлади (https://t.me/mdokanal/10323).

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Қоракўл туманида 180 ўринли, (https://t.me/bvxtb/25893) Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 120 ўринли (https://t.me/qashqadaryo_vxtb/61377) боғчалар фойдаланишга топширилди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида эса 240 ўринли (https://t.me/ToshkentshaharXTBB/28582?single) янги замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлаш арафасида турибди. Айни пайтда уни жиҳозлаш ишлари поёнига етказилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu