Сайт тест режимида ишламоқда

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 15 январдан бошланади

8 январь 2024 йил
image

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестациядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15январдан бошланади. Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январ-июн ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 15 январдан 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:

Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;

шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;

аттестация якунида педагогларга бериладиган QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.

Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.

Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компьютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu