Сайт тест режимида ишламоқда

“Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари" мавзусида тренинглар ташкил этилмоқда

6 январь 2024 йил
image

Республика бўйлаб қарийб 14 минг нафар психологлар учун "Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари" мавзусида тренинглар ташкил этилмоқда

Мазкур тренингларда мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг психолог-методистлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг амалиётчи психологлари иштирок этмоқда.

“Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик турлари ва жинсий зўравонлик қурбонлари бўлган болаларни иденфикация қилиш” мавзусидаги мазкур тренинглар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан ўтказилмоқда.

Айтиш жоизки. йўналиш бўйича жами 624 нафар тренер тайёрланган бўлиб, улар Республика бўйича барча ҳудудларда қарийб 14 минг нафар психологлар учун семинарлар ташкил этишмоқда.

Ўқув-семинарда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик турлари, зўравонлик қурбони бўлган болаларни иденфикация қилиш усуллари ҳамда жинсий зўравонлик профилактикаси ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Соҳа мутахассислари ўз касбий маҳоратларини такомиллаштириш орқали ишларни манзилли ва самарали режалаштиришнинг шакл ва усуллари бўйича керакли билим, кўникмаларга эга бўлмоқдалар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu