Сайт тест режимида ишламоқда

Юртимизда педагог кадрлар малакасини ошириш, баҳолаш, таълимда замонавий бошқарув ва инклюзив таълим каби йўналишларда халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилади 

30 ноябрь 2023 йил
image

Маълумки, Финляндия таълим тизими ўзига хос анъаналари ва илғор ташаббуслари билан дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Шу боис Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари “Ўзбекистонда Финляндия таълим тизимини ривожлантириш (FIESDU)” лойиҳаси доирасида мазкур давлат тажрибасини ўрганмоқда. 

Айни вақтда Финляндия Миллий таълим агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Вазирлик мутахассислари бир ҳафта давомида ушбу мамлакат таълим тизими, таълим ташкилотларида бошқарув, баҳолаш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва инклюзив таълим каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Учрашувларнинг биринчи кунида вакилларимиз Финляндия миллий таълим агентлигида бўлиб, лойиҳа мақсади ва ҳамкорлик режалари, стратегиясини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Литва, Латвия, Эстония ва Финляндиядаги элчиси Қ. Султанов иштирок этди.

Учрашувларнинг иккинчи кунида делегация аъзолари Хельсинки шаҳрида жойлашган Мерилахден умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактабдаги таълим жараёни, инклюзив таълим инфратузилмаси, мактаб кутубхонаси билан танишиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқот қилишди.

Учинчи куни делегациямиз томонидан финляндиялик экспертлар учун Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизими ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот қилинди. Шунингдек, делегация аъзолари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда, таълимда бошқарув, инклюзив таълим ва таълим сифатини баҳолаш йўналишларида фин экспертлари билан келгусидаги ҳамкорлик учун йўл хариталарни шакллантириш устида иш олиб боришди.

Шунингдек, делегация аъзолари Финляндия Ташқи ишлар вазирлигига ташрф буюрган ҳолда, Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Таълим бўйича махсус элчиси Саанамария Ванамо билан учрашишди ҳамда келажакда таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бугун кун давомида делегация аъзолари Хельсинки шаҳрида жойлашган "ЮНИСЕФ Таълимда инновациялар маркази" (UNICEF Learning Innovation Hub) га ташриф буюриб, рақамли таълим технологияларнинг Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида фикр алмашишди

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu