Сайт тест режимида ишламоқда

Чемпионлар тантанали кутиб олинди

13 ноябрь 2023 йил
image

Санкт-Петербургда ўтган футбол мусобақасида ғолиб бўлган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Тошкентга етиб келишди.

Улар Тошкент халқаро аеропортида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари томонидан тантанали кутиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида БРИCС+ мамлакатларининг В халқаро муниципал Форуми доирасида спорт-маданий Конгресси бўлиб ўтди.

Унда 11-12 ёшли футбол жамоалар қаторида А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ғалаба қозонишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu