Сайт тест режимида ишламоқда

Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф математика фани ўқув дастури муҳокама қилинди    

16 ноябрь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Республика таълим марказининг "Математика фани бўйича Илмий методик кенгаш"и қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган давлатимизнинг етакчи олимлари ва амалиётчи ўқитувчиларидан иборат Кенгаш аъзолари томонидан умумтаълим мактабларининг 5-6-синф математика фани ўқув дастури муҳокамаси ўтказилди.    

Таъкидланганидек, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклифлар асосида янги Ўқув дастурида математика фани таълими мазмуни, математик саводхонлик, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик компетенсияларини шакллантириш жараёнлари янада такомиллаштирилди.

Йиғилиш сўнгида Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан янги Ўқув дастури фойдаланишга тавсия этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu