Сайт тест режимида ишламоқда

"Яшил макон" лойиҳаси давом этмоқда

6 ноябрь 2023 йил
image

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги тегишли мажлис баёнига мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва унга туташ ҳудудларда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил 30 ноябрига қадар ҳудудий ҳокимликлар томонидан вазирлик тизимидаги:

мактабгача таълим муассасаларига — 837 минг туп;

умумтаълим мактабларига — 1 млн 443 минг туп, жами 2 млн 280 минг туп кўчат етказиб берилиши белгиланган.

Ҳозирга қадар мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида умумий ҳисобда 348,2 минг туп, жумладан:

мактабгача таълим муассасаларида — 130,1 минг туп кўчат;

умумтаълим мактабларида — 218,1 минг туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu