Сайт тест режимида ишламоқда

Француз тилини замонавий дарсликлар ёрдамида ўрганамиз!

31 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан француз тилини ўрганаётган ўқувчилар учун ажойиб туҳфа ҳозирланди.

Замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган, юқори сифатли дарсликлар билан таъминлаш мақсадида Франциянинг “Hachette Livre Group” компаниясига тегишли “Passe-Passe”, “Décibel” and “L’atelier” дарслик мажмуалари маҳаллийлаштирилди ва таълим муассасаларига етказиб берилди. 

1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб оладиган ушбу мажмуалар фақатгина дарсликлар билан чекланиб қолмаган. 

Дарслик мажмуасида машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, электрон ресурслар, видео ва аудио материаллар ҳам мавжуд. 

Бундан ташқари, шартнома доирасида маҳаллий француз тили ўқитувчилари учун онлайн ва оффлайн тренинглар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu