Сайт тест режимида ишламоқда

ЭНДИЛИКДА "БАРКАМОЛ АВЛОД" БОЛАЛАР МАКТАБИНИНГ STEAM ТЎГАРАКЛАРИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

29 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар меморандум доирасида қуйидаги келишувга эришдилар:

Ўқувчилар ўртасида биология ва кимё тўгараклари фаолиятига оид танловларни ташкил этиш ҳамда бошқа турдаги тадбирларни юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш;

Тажрибали ўқитувчилар кузатуви остида ҳудудларда биология, кимё тўгараклари фаолиятининг ривожи учун танланган янги методика (ўқув қўлланма, дастур) яъни, “STEAM - таълим” дастури асосида болалар таълим олишини ташкиллаштириш;

Туман (шаҳар), вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикасида таниқли ва тажрибали олимлар иштирокида семинар, танлов ва фестиваллар, маҳорат сабоқлари ҳамда бошқа байрам тадбирларини ўтказиш.

Ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш.

Меморандум бўйича амалга оширилаётган ишларни бизнинг интернет саҳифаларимизда кузатиб боринг!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu