Сайт тест режимида ишламоқда

“БАРКАМОЛ ЛАУРЕАТИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҲАМДА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

26 октябрь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан "Баркамол лауреати” кўрик-танловининг республика босқичи ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танлов кимё ва биология йўналишлари бўйича ўтказилди.

Танловнинг ҳудудий ва республика босқичларида 6 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг тўгаракларга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда STEAM таълимни татбиқ этиш орқали мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришдан иборат.

Ғолиблар вазирлик масъуллари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu