Сайт тест режимида ишламоқда

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИЛАР КОРЕЯДА ТАЪЛИМ САФАРИДА БЎЛИБ ҚАЙТИШДИ

26 октябрь 2023 йил
image

Бухоро шаҳридаги 19-ИДУМнинг 7 нафар ўқувчиларидан иборат мамлакатимиз вакиллари дастлаб Инчон шаҳридаги “Инчон Энглиш Виллаге” лагерида бўлиб, “ГЛОБАЛ ЁУТҲ ПЕАCЕ CАМП” мавзусидаги семинарда иштирок этди. 

Семинар жараёнлари тўлиқ инглиз тилида олиб борилиб, бунда ўқувчиларимиз Япония, Малайзия, Хитой, Таиланд ва кореялик тенгдошлари билан бирга ўзаро мулоқотда бўлдилар, қизиқарли машғулотлар ва тренингларда фаол иштирок этдилар.
 
Давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган бу лойиҳа 3 кун давом этди ва якунда иштирокчиларга халқаро сертификатлар топширилди. 

Саёҳат доирасида ўқувчиларимиз Сеул шаҳрининг тарихий обидалари билан танишдилар. 
Шундан сўнг Инчондаги Ёнсу ўрта мактабида бўлиб, бевосита машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар давомида Корея маданияти ва бу ерлик ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнлари билан танишиш баробарида миллий маданиятимиз ҳақида тенгдошларига сўзлаб беришди.

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu