Сайт тест режимида ишламоқда

Юрист маслаҳати

25 октябрь 2023 йил
image

Савол: Мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Малака  тоифам иккинчи. Бу йил сертификатимнинг амал қилиш муддати тугади. Аттестация бўлмаганлиги сабабли тоифага топшира олмадим. Менга сертификатим бўйича ойлик устама тўлашда давом этиладими?

Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш ҳамда Молия-иқтисод департаментлари ва Юридик бўлими ходимлари жавоб беришди.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПФ-79-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. 

Бунда малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилади (аттестация ўтказилмайди);

2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак боълган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тоъгърисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизга янги тартиб жорий этилгунга қадар мавжуд сертификатингиз бўйича устама тўлашда давом этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu